ЛА-ПЛАТА

ЛА-ПЛАТА — Аргентинадаги шаҳар, мамлакатнинг шарқий қисмида. Ла-Плата қўлтиғининг жан. соҳилидаги порт. Буэнос-Айрес провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 553 минг киши (2001). Савдо ва саноат маркази. Т. й. тугуни. Етакчи саноат тармоғи — нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси. Озиқ-овқат, металлсозлик, тўқимачилик, цемент саноати корхоналари мавжуд. Ун-т, расадхона, музейлар бор. Шаҳарга 1882 й. да асос солинган.

Loading...