ЛАБИЛЛИК

ЛАБИЛЛИК (лот. labilis — сирпанувчан, беқарор) (физиологияда) — нерв ва мускул тўқималарининг функционал ҳаракатчанлиги; бунда тўқима таъсирланиш ритмида энг катта частота билан қўзғалади (қ. Кўзғалиш). Бу таълимотни фанга рус физиологи Н. Е. Введенский киритган (1892). Унинг таклифига биноан, қўзғалувчи тўқимага 1 сек. да бериладиган энг кўп таъсиротга тўқиманинг ўшанча микдорда ҳаракат потенциаллари билан берган жавоб реакцияси Лабиллик ўлчови қилиб олинади. Лабиллик тўқиманинг фаолияти жараёнида ортиб-камайиб туриши мумкин, бу таъсиротнинг кучи ва частотасига, нейро-гуморал таъсирларга (қ. Нейро-гуморал регуляция) боғлиқ. Йўғон нерв толалари энг катта Лабилликка эга, улар 1 сек. да 500—600 импульс ўтказади. Тўқималарнинг функционал ҳолатини аниқлашда, шунингдек, меҳнат ва спорт физиологиясида Лабиллик муҳим аҳамият касб этади.

Биол. ва тиббиётда Л«.» ҳаракатчанликни, беқарорликни (масалан, кишиларнинг руҳияти, физиологик ҳолатини), яъни организмнинг ташқи ва ички омилларга нисбатан ўзгарувчанлигини англатади.

Prev Article

КҲУЛВА

Next Article

ЛАБИРИНТ