ЛАБИРИНТ

ЛАБИРИНТ (анатомияда) – баъзи умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг ички қулоғи. Ҳаво тебранишларини товуш сифатида қабул қилади ва гавда вазиятининг ўзгаришларини сезади, чакка суягининг пирамидасида бўлади. Овал ва юмалоқ дарчалари билан ўрта қулоққа туташади. Суяк ва парда Л. га бўлинади. Парда Лабиринт ичида эндолимфа суюқлиги бор. Суяк Лабиринт билан парда Лабиринт орасидаги кичик камгак перилимфа билан тўла. Лабиринтнинг даҳлизи, чиғаноғи ва ярим доира каналлари бор. Эшитиш органи (Корти органи) чиғаноқда жойлашган, ярим доира каналлар эса мувозанат аъзосидир.

Prev Article

ЛАБИЛЛИК

Next Article

ЛАБОРАТОРИЯ