ЛАБРАДОР

ЛАБРАДОРжинс ҳосил қилувчи минерал, плагиоклазлар (дала шпатлари) гуруҳига мансуб. Таркибида 51 дан 70% гача анортит ва 30 дан 50% гача альбит бўлади. Триклин сингонияда кристалланади. Рангсиз, оқ, кулранг, кўпинча, зангори-кўк тусда товланади. Қаттиклиги 6; зичлиги 2,69 г/см3. Асосли магматик тоғ жинсларининг муҳим таркибий қисми. Асосий қисми Лабрадордан иборат тоғ жинси лабрадорит дейилади. Ўзбекистонда бундай жинслар жуда кўп. Улардан биноларни, метро бекатлари, ёдгорликларни қоплаш учун фойдаланилади. Таркибида ильменитнинг юпқа пластинкачалари мавжудлиги ҳисобига иризациялашуви минерал (ёки жинс) нинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Loading...