ЛАДИГИН Николай Владимирович

ЛАДИГИН Николай Владимирович (1905.25.11, Ярославль – 1976.13.8, Москва) — реж. Ўзбекистон халқ артисти (1944). 1931—70-й. лар Тошкентда яшаган. Ўзбекистонда Ҳарбий округ қошида театр ташкил этишда фаол қатнашган ва 1947 й. дан шу театрнинг бадиий раҳбари ва бош реж. бўлган. 1958—65 й. лар Охунбобоев номидаги ёш томошабинлар театрининг бош реж. Саҳналаштирган спектаклларида кўтарилган ижтимоий масалаларнинг кескинлиги ва ҳаётийлиги, замонавийлиги билан эътиборга моликдир. Энг яхши спектакллари: «Ҳамлет», «Қирол Лир», «Ромео ва Жульетта», «Отелло» (Шекспир), «Макр ва муҳаббат» (Шиллер), «Тартюф» (Мольер), «Икки бойга бир малай» (Гольдони), «Букри тойчоқ» (Ершов), «Олтин калитча» (Толстой), «Кечки овқат олдидан» (Розов) ва б.

Loading...