ЛАДОГА КЎЛИ

ЛАДОГА КЎЛИ (қад. номи Нево) – РФ Европа қисмининг шим.-ғарбидаги кўл. Майд. 17,7 минг км2, ороллари билан бирга 18,1 минг км2. Ўртача чуқ. 51 м, энг чуқур жойи 230 м. Кўлда 600 га яқин орол (йириклари — Мантсинсари, Валаам) бор. Кўл ўрни тектоник йўл билан пайдо бўлган. Иқлими мўътадил совуқ, фев. да ҳавонинг ўртача т-раси — 8° дан — 10° гача, июлники 16°—17°. Йилига 550 мм ёғин тушади. Волхов, Свирь ва б. дарёлар қуйилиб, Нева дарёси оқиб чиқади. Кўл суви чучук. Балиқ овланади. Кема қатнайди. Кўл атрофи ҳудуди саноатлашганлиги муносабати билан суви жуда ифлосланиб кетган. Ладога кўли бўйида Приозёрск, Шлиссельбург ва б. шаҳарлар жойлашган.

Loading...