ЛАГАН

ЛАГАН — рўзғор буюми; қуюқ овқатлар, мева-чева ва б. нарсалар солинадиган катта юзаси ёйиқ кенг ясси идиш. Сопол, чинни Л. қадимдан тайёрланган. Безакли ва безаксиз қилиб тайёрланади, сопол Л. нақшлар билан безатилгандан сўнг сирланади. Мис Л. (баъзан лаъли деб ҳам аталади) кандакори усулида нақшланади. Ўзбекистан ҳудудидан топилган қад. Лаган турлари музейларда сақланади.

Loading...