ЛАГОС

ЛАГОС — Нигериядаги шаҳар. Лагос штатининг маъмурий маркази. Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғидаги Бенин қўлтиғи соҳили ва унга ёндош оролларда жойлашган. Аҳолиси 1,5 млн. киши (1990-й. лар охирлари). Лагос мамлакатнинг йирик сиёсий, иқтисодий ва маъмурий маркази. Мамлакатнинг энг муҳим порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. 15-а. охирида ҳоз. Лагос ўрнига португаллар келиб ўрнашган. 1861 й. да инглиз мустамлакачилари эгаллаган. 1914—60 й. ларда инглиз мустамлакаси бўлган Нигериянинг маъмурий маркази. 1960—92 й. ларда Нигерия пойтахти. Мамлакат саноатининг 1/2 кисми Лагосда тўпланган. Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик ва б. саноат корхоналари, радиоаппаратуралар з-ди, кемасозлик ва кема верфи, ун-т (1862), миллий музей, кутубхона бор.

Loading...