ЛАГУНА ЁТҚИЗИҚЛАРИ

ЛАГУНА ЁТҚИЗИҚЛАРИ — лагунам ҳосил бўлган чўкинди жинслар. Лагуна ётқизиқлари майда қум, алеврит, гил ва карбонатли балчиклардан иборат. Денгизга яқин жойлашган ва ундан соҳил уюмлари чизиги билан ажратилган ёки у билан бўғоз (мас, Сиваш, Қорабўғозгўл) орқали бирлашган саёз ҳавзаларда вужудга келади. Лагуна чўкиндилари аник, ифодаланган (баъзида мавсумий) қатламлилиги билан тавсифланади. Денгиз ва оқим сувнинг келиб қуйилишидан лагуна суви шўр ёки чучук бўлиши мумкин. Чучуксувли лагуналарда, асосан, қум-гилли ётқизиклар ва органоген чўкиндилар — кўмир, лигнит, торф; шўрланганларида — доломит, гипс ва б. минераллар (галит, мирабилит, астраханит ва ҳ. к.) тўпланади. Лагуна ётқизиқлари шу хусусиятлари билан денгиз ва қуруқлик қатламларидан тубдан фарқ қилади. Ўзбекистоннинг жан. ва ғарбида юқори юра кесимида Лагуна ётқизиқлари 850 м калинликдаги ош тузи, сульфатли тоғ жинсларини, палеоген даври кесимида 350 — 400 м қалинликдаги доломит, оҳак-тош, гипс, ангидрит қатламларини ташкил қилади. Лагуна ётқизиқларида нефть, газ, олтингугурт (Гугурттоғ) конлари, шифо-бахш минерал сув (Сурхондарёдаги Хўжаипок булоғи) манбалари учрайди. Лагуна чўкиндиларида учровчи фауна турлари сув ҳавзасининг шўрли даражасини кўрсатади. Ўзбекистонда Лагуна ётқизиқлари турли ёшдаги жинсларда мавжуд.

Loading...