ЛАҲҲОМ

ЛАҲҲОМ Абулҳасан Али алҲарроний (? —970, Нишопур) — шоир. Бухоро, Хоразм, Термизда яшаган. Ижодида ҳажв асосий ўрин тутган. Ҳажвлари, асосан, замондош маддоҳ шоирлар ва давлат арбобларига қаратилган. Лаҳҳом вазир Абу Али ал-Балъамий (960—74)ни ҳажв қилгани учун таъқибга учраган ва Бухородан чикариб юборилган. «Йатимат уд-даҳр»да Лаҳҳомнинг 350 мисра шеъри сақланган. Француз адабиётшуноси Барбье де Менар (19-а.) Л. ни «Сомонийлар даврида Бухородан чиққан Ювенал» деб атаган.

Loading...