ЛАККОЛИТ

ЛАККОЛИТ (юн. lakkos — ўрта ва litos — тош) — суюқ магманинг қатламлар ёки формациялар орасига сиқилиб киришидан ҳосил бўлган мувофиқ интрузив тана. Устки қисми қавариқ ва асоси нисбатан текис, озиклантирувчи каналга эга бўлиб, замбуруғ шаклини эслатади. Ер пўстида кенг тарқалган, ўлчами 3—6 км. Лакколитнинг барча тафсилотлари (ҳажми, катталиги)ни аниқлаш у билан боғлиқ бўлган конларни қидириб топиш, заҳирасини аниқлаш ва қазиб олишга катта имкон беради.

Loading...