ЛАКТАМЛАР

ЛАКТАМЛАР (лакт…) — ҳалқасида — (СО) — NR — (бу ерда R — Н ёки органик радикал) гуруҳи бўлган аминокарбон кислоталарнинг ички циклик амидлари; таутомер «енол» шакли лактим дейилади. Лактамлар — кристаллар; сувда ва органик кислоталарда яхши эрийди; амфотер моддалар. Кимёвий хоссалари карбон кислоталар амидларига ўхшаш, осон алкилланади, ацилланади, галогенланади. Лактамлар, асосан, аминкарбон кислоталар ёки уларнинг ҳосилаларини циклизациялаб, шунингдек, галогенокарбон ва оксикарбон кислоталарнинг амидларидан олинади. е-капролактамни полимерлаб, поликапроамид ҳосил қилинади (поликапроамиддан капрон толаси тайёрланади). Кўпчилик Лактамлар биологик фаол моддалар; жумладан 3-Л. лактам антибиотиклари таркибига киради; поли—N—винилпирролидоннинг сувдаги эритмаси тиббиётда қон плазмаси сифатида қўлланилади.

Loading...