ЛАМАИЗМ

ЛАМАИЗМ (тибетча лама сўзидан) — буддизмнинг асосий йўналишларидан бири. 8-а. да Тибетда пайдо бўлган. Тибет, Ички Монголия (Хитой)нинг алоҳида жойларида ва Монголияда ҳамда Непал ва Ҳиндистоннинг айрим ерларида, Бурятия, Қалмоғистон ва Тувада тарқалган. Ламаизм буддизмнинг барча ақидаларини қабул қилган. Ламаизм таълимотига кура, инсон фақат ламалар ёрдамида нажот топади (гуноҳлардан покланади). Ламаизмда ламаларга ва маҳаллий ҳокимларга сўзсиз бўйсуниш асосий фазилат ҳисобланади. Ламаизмнинг анъанавий, қонунлашган асосий муқаддас китоблари — Канжур (108 жилдли) ва Танжур (225 жилдли)да баён этилган. Ламаизм бир қанча майда оқимларга бўлиниб кетган.