ЛАМАЛАР

ЛАМАЛАР (Lama) — туясимонлар оиласига мансуб ўркачсиз ҳайвонлар уруғи. Баландлиги яғринидан 90—100 см, оғирлиги 48—ПО кг. Оёқлари ин-гичка, бўйни узун. Кўзлари катта. Гуанако ва викунья турлари ёввойи ҳолда яшайди, лама ва альпака турлари хонакилаштирилган. Ўсимликлар билан озиқланади. Перу, Боливия, Чили, Аргентина ва Анд тоғларида тарқалган. Ламалар 2,5—3 ёшда вояга етади. Бўғозлик даври 11 ой. 1—2 та бола туғади. Улов сифатида, гўшти, жуни учун боқилади. ЛАМАЛАР (Lama) — туясимонлар оиласига мансуб ўркачсиз ҳайвонлар уруғи. Баландлиги яғринидан 90—100 см, оғирлиги 48—ПО кг. Оёқлари ин-гичка, бўйни узун. Кўзлари катта. Гуанако ва викунья турлари ёввойи ҳолда яшайди, лама ва альпака турлари хонакилаштирилган. Ўсимликлар билан озиқланади. Перу, Боливия, Чили, Аргентина ва Анд тоғларида тарқалган. Ламалар 2,5—3 ёшда вояга етади. Бўғозлик даври 11 ой. 1—2 та бола туғади. Улов сифатида, гўшти, жуни учун боқилади.

Loading...