ЛАМИНАР ОҚИМ

ЛАМИНАР ОҚИМ (лот. lamina — пластинка, қатлам) — суюқлик ёки газнинг тартибли (қатламли) аралашмасдан оқиши. Ламинар оқимда суюқлик (газ) оқимга нисбатан параллел равишда қатлам-қатлам бўлиб силжийди. Суюкдик (газ) ларнинг кичик тезлик билан оқиши, ўта қовушоқ суюкликларнинг оқиши, шунингдек, кичик ҳажмдаги жисмдан суюқликнинг оҳиста оқиб ўтиши ва б. Л. о. га мисол бўлади. Суюқликларнинг ингичка (капилляр) найдан оқиш пайтида, подшипникдаги мой қатламида, жисм сиртидан суюклик ёки газ оқиб ўтаётганда шу сирт яқинида ҳосил бўлувчи чегара қатламларда ва б. да Ламинар оқимни кузатиш мумкин. Суюқлик (газ)ларнинг ҳаракат тезлиги оша бориб, вақтнинг маълум пайтида Ламинар оқим тартибсиз турбулент окимга айланади.

Суюкликларнинг найдаги Ламинар оқим ини кузатиш учун инглиз физиги О. Рейнольде катта бакдаги суюқликни узун шиша най орқали, кичик тезлик билан оқизган. Шу найдаги суюқликка рангли суюклик қўшиб, оҳиста оқизилганда, рангли суюклик най бўйлаб рангсиз суюқликка аралашмасдан йўналади. Найдаги суюклик оқимининг тезлиги оширилса, маълум тезликдан кейин рангли суюклик рангеиз сув қат-ламлари б-н аралашиб кетади, яъни суюқликнинг ламинар ҳаракати йўқолиб, ўрнига тартибсиз — турбулент ҳаракат пайдо бўла бошлайди. Суюқликнинг оқиш мароми Рейнольде сони Re билан белгиланади. Ламинар ҳаракат Re нинг бирор қийматида (критик қий-мати Re да) бузилади. Re < Re кр бўлганда Ламинар оқим, Re > Re кр бўлганда эса турбулент оқим рўй беради. Найдаги суюқликнинг қовушоқ Ламинар оқими Пуазейль қонуни орқали аниқланади. Ламинар оқим гидротехникада ҳисобга олинади.

Loading...