ЛАНДАУ Лев Давидович

ЛАНДАУ Лев Давидович [1908.9(22). 1, Боку — 1968.1.4, Москва] — рус назариётчи физиги, акад (1946). Меҳнат Қаҳрамони (1954). Илмий ишлари квант механика, ўта оқувчан суюкликлар назарияси, ўта ўтказувчанлик, қаттиқ жисм физикаси, атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, плазма, квант электродинамика, астрофизика ва б. соҳаларга оид. Металларнинг электрон диамагнетизми назариясини яратган (1930, Ландау диамагнетизми), рус олими Е. М. Лифшиц билан биргаликда ферромагнетиклар ва ферромагнит ре-зонанснинг доменли тузилишини ишлаб чиққан (1935). Гелийнинг ўта оқувчанлигини назарий жиҳатдан исбот қилган (1941). У электрон плазмалари хусусий тебранишининг сўниш декрементини ифодаловчи эффектни фанга киритган (бу эффект «Ландау сўниши» деб ном олган). Рус олими В. Л. Гинзбург билан ҳамкорликда ўта ўтказувчанлик назариясини яратган (1950), Рус олимлари А. А. Абрикосов, И. М Халатников ва И. Я. Померанчук б-н ҳамкорликда квант электродинамика асосларини текширган (1954—55). Икки компонентли нейтрино назариясини (1957), ферми-суюклик назариясини яратган (1956—58). Нобель мукофоти лауреати (1962).

Loading...