ЛАНДШАФТ ГЕОКИМЁСИ

ЛАНДШАФТ ГЕОКИМЁСИ — 20-а. нинг 40-й. ларида табиий география ва геокимё фанлари туташган чегарада вужудга келган илмий йўналиш. Кимёвий элементларнинг географик ландшафтлардаги миграцияси (қайта тақсимланиши) ни геокимё ва биогеокимё усуллари билан ўрганади. Ландшафт геокимёсига Б. Б. Полинов, В. И. Вернадский, А. Е. Ферсман, В. В. Докучаевлар асос солган. Б. Б. Полинов биринчи бўлиб Ландшафт геокимёси вазифасини аниқлаб берди, уни ўрганиш методларини ишлаб чикди.

Геокимё нуқтаи назаридан ландшафтлар ер юзасининг айрим қисми бўлиб, уларда қуёш энергияси таъсирида атмосфера, гидросфера ва литосферадаги кимёвий элементларнинг миграцияси амалга ошади.

Ландшафт геокимёси атмосфера-ўсимлик, ўсимликтупроқ, тупроқ-сув, сув ва жинслар, яъни ландшафтларнинг миграциясини тадқиқ қилади. Ландшафт геокимёси махсус ландшафтлар геокимёси хариталарида ўз аксини топади. Бундай хариталарда руда конлари учраши мумкин. Mac, ўсимлик, тупроқ, сув ва тоғ жинсларининг таркибини геокимёвий ўрганиш натижасида Арманистон, Жан. Урал, Бурятия ва б. жойларда янги конлар топилди. Ўзбекистон ҳудудида Ландшафт геокимёсини ўрганиш 1955—58 й. лардан бошланди. Бунда асо-сий йўналиш чўл р-нлари ўсимликларидаги микроэлементлардан ва био-геокимёвий усуллардан руда конлари қидиришда фойдаланишга қаратилган эди. Ландшафтлар турининг ҳар бирида кимёвий элементларнинг ҳолати уларда мавжуд бўлган табиий шароитлар билан белгиланади. Ўзбекистон ҳуду-ди физик-географик ва геологик хусусиятларга кўра, 2 йирик ландшафттекислик (чўл) ва тоғли р-нларга бўлинади.

И. Ҳ. Ҳамробоев раҳбарлигида Қизилқум, Нурота ва Қурама тоғларидаги ер юзасига чиқмаган нодир ва рангли металларнинг ўша хуцуддаги ўсимлик, тупроқ ва сув таркиби билан боғлиқлиги ўрганилди. Муайян конлардан дарак берувчи индикатор ўсимлик турлари аниқланиб, геокимёвий майдонлар белгиланади. Қурама тоғларнинг ку-муш, қўрғошин, рух конларидаги ўсимлик ва сувда марганец, титан элементларини йиғувчи бактерияларнинг айрим турлари мавжудлиги, олтин конларида эса фақат титанни йиғувчи бактериялар борлиги аниқланди. Руда конларини қидириб топишда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш, соғлиқни сақлаш, қ. х. ва б. соҳалардаги Ландшафт геокимёсининг янги усулларидан фойдаланиш жуда муҳимдир.

Ад.: Предельман А. И., Геохимия ландшафта, М., 1975.