ЛАНДШАФТ

ЛАНДШАФТ (нем. Land — ер, schaft — манзара) — 1) типологик табиий комплексларни умумлаштирувчи тушунча: геологик замини, рельефи, иқлими, тупроқлари, ўсимлик туркуми, ҳайвонот дунёси, гидрологик режимининг бир хиллиги билан ажралиб турадиган ва табиий чегарага эга бўлган ҳудуд. Ландшафтшуносликда Ландшафтнинг 3 хил тушунчаси мавжуд: регионал тушунча, бунда Ландшафт ер юзасининг табиий чегараланган унча катта бўлмаган қисми тушунилади; типологик бирлик бўлиб, бунда Ландшафт термини барча тасниф бирликларига нисбатан қўлланилади; умумий тушунча, бу ҳолда Ландшафт терминини турли катта-кичикликдаги табиий географик комплексларга нисбатан қўлланилйши мумкин. Мае, тундра Л., дашт Л., тоғ ва ҳ. к. Яна қ. Географик ландшафт, Маданий ландшафт;

2) меъморликда — боғ-роғли жойларнинг умумий кўриниши, манзараси;

3) тасвирий санъатда — манзара жанри.

Loading...