ЛАНДШАФТШУНОСЛИК

ЛАНДШАФТШУНОСЛИК — табиий географиянинг бўлими, турли даражадаги мураккаб табиат ва табиий-антропоген геосистемани ўрганади. Ландшафтшуносликнинг асосини географик ландшафт ҳақидаги таълимот ташкил қилади. Барча географик мажмуалар — ландшафт қобиғи ва географик минтақалардан тортиб энг кичик, яъни ландшафт, жой, мавзегача бўлган мажмуалар Ландшафтшуносликнинг тадқиқот объектига киради. Баъзи тадқиқотчилар Ландшафтшуносликни фақат ландшафтни ва унинг таркибий қисмлари бўлган жой, мавзе, фацияларни ўрганадиган фан, деб ҳисоблайдилар. Ушбу фаннинг асосий тадқиқот методи — Ер юзасида объектив мавжуд бўлган ландшафтларни аниклаш, уларни бевосита жойида ку-затиш, харитага тушириш, ҳар томон-лама тавсифлаб беришдан иборатдир. Ландшафтлар таърифи миқдор ва сифат кўрсаткичларига асосланади. Ландшафтшунослик аниқлаган қонуниятлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

Ландшафтшунослик фанига Россияда В. В. Докучаев ва унинг маслакдошлари Л. С. Берг, Г. Н. Висоцкий, А. А. Григорьев, С. В. Калесник, А. Г. Исаченко, Г. Ф. Морозовлар, немис географи 3. Пассарге асос солган. Улар тупроқ зоналарини ўрганиб, ландшафтларнинг зоналлик қонуния-тини ишлаб чикишган. Ўзбекистонда Ландшафтшунослик билан 1960-й. лардан шуғулланила бошланди.

Ландшафтшуносликда ҳоз. вақтда бир қанча илмий йўналишлар шаклланган. Мае, ландшафтлар геофизикаси, ландшафтлар геокимёси, антропоген Ландшафтшунослик, амалий Ландшафтшунослик ва б. Л. кўп фанлар учун умумий методологик ёндошувлар, яъни тарихий, системали ёндошувларга таянади. Киё-сий, математик, харитаграфик, аэро-космик, стационар методлардан фойдаланади.

Loading...