ЛАНГАР

ЛАНГАРФарғона вилояти Охунбобоев туманидаги қишлоқ. Туманнинг маъмурий маркази. 440 м баландликда жойлашган. Вилоят маркази (Фарғона) дан 25 км. Яқин т. й. станцияси — Марғилон (14 км). Аҳолиси 1,5 минг киши (2002). Катта Фарғона каналидан сув олади. Қишлоқ ҳудудидан Маргилон, Фарғона, Андижон ш. лари йуналишида автомобиль йуллари утган. Л . га 1860-й. ларда асос солинган.

Марғилондан Марказий Фарғонага, чўлдан Маргилонга келувчилар уша жойда тухтаб, дам олиб, сўнгра йулга тушганлар. Шу боис «Лангар» (йуловчи ёки карвон тўхтайдиган манзил) сўзи кейинчалик вужудга келган қишлоқ номига айланган.

Лангарда алоқа бўлими, умумий таълим мактаби, агроиқтисод касб-хунар коллежи, кутубхона, касалхона, «Истиқбол нули» газ. тахририяти биноси, савдо, маданий ва маиший хизмат курсатиш шохобчалари бор.

Loading...