ЛАНГАРОТА МАСЖИДИ

ЛАНГАРОТА МАСЖИДИҚашқадарё вилояти Катта Лангар қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (16-а. нинг биринчи ярми). Масжид Ўрта Осиё тоғли ҳудудига хос, икки хонақоҳли, олди пешайвонли. Айвон саҳнига икки қатор қилиб баланд ўймакор устунлар ўрнатилган. Шипига анъанавий тартибда тоқи терилиб, тўсин ва вассалари чиройли (гуллар солиниб) бўялган, улар кичик хонақоҳда 4 устунга, катта хо-нақохда 5 устунга таянган. Кичик хонақоҳ анча қад. Унинг кўҳна девори синчли бўлиб, кейинроқ унга туташтириб катта хонақоҳ ва умумий пешайвон солинган. Мехроб ичидаги безакли ёзувларда 1519—20, 1562—63, 1748 ва 1807—08 йиллар (қурилган ва таъмир қилинган саналар) сақланган. Катта хонақоҳнинг зебзийнатидаги таъсирчанлиги кошинкори безакларидаги гулларидадир. Меҳроб ва деворидаги нақш безаклари яхши сақланган. Изора жиякларида қора заминга сариқ ва ҳаворанг кошин парчалари ёпиштирилган, кўк, ҳаворанг ва оқ ҳошиялар берилган. Изоралар сатҳи 3 хил тузилишда юлдузчали гириҳлар ва кора рангли «саккизликлар» билан қопланган, ўртасига тилларанг бўёкдар ишланган. Қуйи қисми асосий сатхдан кулранг мармарли силлиқ ҳошиялар билан ажратилган, зарҳал билан қопланган.

Масжиднинг юксак маҳорат билан ишланганлиги унинг деразаларидаги ўйма ганч панжараларидан, устунлари, мармар пойустун ва бошаларидан ҳам маълум.

Лангарота макбарасидаги ёдгорликлар 15-а. охири — 16-а. ўрталарида бунёд этилган. Нуфузли Лангар шайхлари Муҳаммад Содиқ (1465—1545), Абул Ҳасан (1491—92 й. ларда вафот этган) ва б. нинг сағаналари, шунингдек, Темурий маликалар сағанаси ва улардаги ёзувлар сақланган.

Макбара (140×12,5 м) пештоқ гумбазли, бир хонали (5,2×5,2), тўрт томонлама кесишган равоққа таянган. Қалқонсимон бағаллари тўрсимон, токчалари муқарнас нақшли, равоклари икки қаватли рангли ўйма ганч билан қирма усулида безатилган. Мақбара сиртига ғиштлар «бандак» ва «мавж» услубида терилган.

Пўлат Зоҳидов.

Loading...