ЛАО ШЭ

ЛАО ШЭ (тахаллуси; асл исми Шу Шэюй) (1899.3.2 – Пекин – 1966.24.8) — Хитой халқ ёзувчиси. «Муҳтарам Чжаннинг фалсафаси» (1976), «Икки Ма» (1928) романларида Хитойга чет эл сармоясининг кириб келиши, ижтимоий тараққиёт хусусиятлари ифодаланган. «Мушуклар салтанати» (1931) сатирик романи гоминьдан тартиби ҳақида. «Айрилиқ» (1933), «Сянцзи туяси» (1935), «Панжара» (1956) ва б. романларида оддий, меҳнаткаш инсонлар қисмати акс эттирилган. Л. Ш. Японияга қарши урушга (1937—45) бағишлаб туркум драмалар ҳам яратган («Номус», 1940; «Мамқлакат манфаатлари ҳамма нарсадан устун», 1943 ва б.). Л. Ш. 1946—49 й. ларда АҚШда яшаб, бу даврда Япониянинг Хитойга босқини акс эттирилган «Бир бошпана остидаги тўрт авлод» трилогияси устида ишлаган. «Фан Чженьч-жу», «Лунсюйгоу» (1950), «Чойхона» (1957) пьесаларида 1949 й. дан кейин меҳнаткашлар онгидаги ўзгаришлар ҳикоя қилинади. «Адолат мушти» (1961) тарихий драмасида 1899—1901 й. ларда Хитойда кўтарилган қўзголон акс этган. «Бева аёл қиссаси» ва «Мушуклар салтанати» сатирик романи Бахтиёр Омон томонидан ўзбек . тилига таржима қилинган (1994, 1996).

Loading...