ЛАО-ЦЗИ

ЛАО-ЦЗИ (хитойча, айнан — кекса устоз) (мил. ав. 604, Чу подшохлиги, Хэнань вилояти — Хитойдан ташқарида жуда кексайиб вафот этган) — хитой файласуфи Ли Эрнинг фахрий номи. У даосизмга асос солган. Конфуций б-н бир қаторда турадиган буюк хитой мутафаккири ҳисобланиб, уни йўл ва яхши фазилатлар ҳақидаги қад. хитой рисоласи — «Лао-цзи» («Дао дэ цзин») муаллифи деб биладилар. Бу китоб қад. хитой асарларига Караганда энг кўп чет тилларга таржима қилинган. Унда Л.-Ц. Эаони инсон ҳис-туйғулари билан билиб бўлмайдиган ҳамма нарсанинг асоси деб ҳисоблайди. Л.-Ц. таълимотида табиатдаги барча нарсалар ўзгариб туради, лекин муайян босқичга эришгач, ўзининг аксига қайтади. Бинобарин, кишилар хатти-ҳаракат, интилиш, курашлардан воз кечишлари, ортиқча сарф-харажат, ҳашаматга йўл қўймасликлари, яшаш тарзини эса оддийлик, софлик белгилаши лозим.

Loading...