ЛАСКЕР

ЛАСКЕР (Lasker) Эмануил (1868.24.12, Берлинхен, ҳоз. Барлинек, Польша — 1941.13.1, Нью-Йорк) — немис шахматчиси, фалсафа ва математика дри (1902), жаҳоннинг 2-чемпиони (1894 — 1921). Ласкер жаҳон биринчилиги учун бўлган матчларда В. Стейниц устидан (1894, 1896—97), Ф. Маршалл устидан (1907), 3. Тарраш устидан (1908), Д. М. Яновский устидан (1909 ва 1910), шунингдек, Нью-Йорк (1893,1924), Петербург (1895—96, 1909, 1914), Нюрнберг (1896), Лондон (1899), Париж (1900), Моравска Острава (1923)да ўтказилган турнирларда ғалаба қозонди. Шахмат ўйини дарслиги муаллифи.

Loading...