ЛАТИФА

ЛАТИФА (араб. — мутойиба, ҳазил) — халқ ҳажвиёти жанрларидан, танқидий мазмундаги қисқа юмористик ҳикоя. Қадимдан Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган. Латифалар қаҳрамони жонли ва таъсирчан сўзлайдиган, ҳазилмутойибага бой, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилувчи ҳозиржавоб шахс. Л. сюжетини қочириқ, кесатик, пичинг тўла ҳажвий эпизод ва ҳолатлар ташкил этади. Саргузашт характеридаги сюжет содда ва лўнда ифода этилади. Латифанинг илк намуналари Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Саъдийнинг «Гулистон» асарларида учрайди. Латифа жанри 11-а. дан сўнг кенг шаклланди ва ривож топди. Рабғузийпнт «Қиссаи Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Хамса» ва б. асарларда халқ орасида маълум ва машҳур бўлган Латифа лардан фойдаланилган. Латифа қаҳрамони ўзбекларда Афанди, тожикларда Мушфиқий, туркманларда Мирали номи билан юритилади. Ўзбек халқ латифаларини дастлаб Шариф Ризо тўплаб, нашр эттирган (1941). Ад:. Ўзбек халқ латифалари, Т., 1971.

Loading...