ЛАЦИС Вилис Тенисович

ЛАЦИС Вилис Тенисович [1904. 29.4(12.5), Ринужи қишлоғи, ҳоз. Рига тумани — 1966.6.2, Рига] — Латвия халқ ёзувчиси (1947), давлат ва жамоат арбоби. Дастлабки асарлари — «Аёл» (1930) новелласи ва «Озодликка чиққан йиртқич» фантастик романи (1931). Романларида латиш халқининг ҳаёти акс эттирилган («Қанотсиз қушлар», трилогия, 1931 — 33; «Балиқчи ўғли», 1 — 2-китоб, 1933 — 34; «Бўрон», 1 — 3-китоб, 1945 —48). Лацис «Янги қирғоқ сари» (1950—51), «Денгиз бўйидаги қишлоқ» (1954), «Момақалдирокдан сўнг» (1962) ва б. романлар муаллифи. «Бўрон» романи ва б. асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ас: Балиқчи ўғли, Роман, 1958; Ватанни қўмсаб, Т., 1961.

Loading...