ЛАТТАБАНД

ЛАТТАБАНДСамарқанд ва Жиззах вилоятларидаги сой, Булунғур ва Бахмал туманлари ҳудудидан оқиб ўтади. Туркистон тоғ тизмасидаги Шингак довони яқинидаги (2450 м) булоқлардан бошланади. Ғарб ва шим.-ғарб томон оқиб бориб, Қозоққишлоқ яқинида Эски Туятортар каналига қуйилади. Уз. 21 км, сув йиғиш майд. 26 км2. Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди. Йигирмага яқин ирмоғи (умумий уз. 24 км) бор.

Loading...