ЛАВА

ЛАВА (лот. Labes — ўпирилиш) — вулкан кратерлари, ер ёриқларидан оқиб ёки отилиб чиқадиган оловсимон суюқ ва қовушқоқ модда (магма). Л. нинг совиб қотишидан эффузив тоғ жинслари ҳосил бўлади. Лаванинг ҳарорати кимёвий таркиби ва ундаги газ микдорига қараб кескин фарқ қилади. Mac, Iile-велуч (Камчатка) вулкани андезитли лавасининг т-раси 700—750°, Лассен-Пик (Калифорния) дацит лавасиники — 75°, Ключи Сопкаси базальт лавасиники — 870—1200° бўлган. Таркибидаги силикат кислота (SiO2)HHHr микдорига қараб асосли (SiO2 < 52%), ўрта (SiO2 > 65%) ва нордон (SiO2 < 65%) Л. ларга бўлинади. Асосли ва ўрта Лава лардан базальт, андезит ва диабазлар пайдо бўлади. Нордон Лава қуюқроқ бўлгани учун катта майдонларга ёйилмай дўнглик (гумбаз)лар ҳосил қилади. Одатда, нордон Лавалар учувчан компо-нентларга бой бўлиб, шиддатли вулкан отилишларини вужудга келтиради. Нордон Лавадан кварцли порфир, липарит, дацит, фельзитлар ҳосил бўлади.

Loading...