ЛАВСАН

ЛАВСАН — полиэтилентерефталатдан олинадиган синтетик тола. Зичлиги 1380 кг/м3, — 60° гача эластик, пишик,, намни кам ютади, иссиққа яхши чидайди. Лавсандан газлама, электр изоляцион материаллар, фильтрлар, тасма, балиқ овлаш тўри ва б. тайёрланади. Польшада элана, Англияда терилен, АҚШда дакрон, Японияда теторон, Германияда диолен ва Францияда тергаль деб аталади.

Loading...