ЛАЙЕЛЬ

ЛАЙЕЛЬ, Лайелл Чарлз (1797.14.11, Киннорди, Шотландия — 1875.22.2, Лондон) — инглиз геологи, Оксфорд ун-тини тугатган (1819). 1836—37 ва 1850—51 й. ларда Лондон геол. жамиятининг президенти. Учламчи давр ётқизиқлари стратиграфиясини ишлаб чиққан, метаморфик ва вулканик жараёнларни ўрганган. Тоғ жинсларини чўкинди, вулканик, плутоник ва метаморфик жинсларга бўлишни таклиф қилган. Лайельнинг геол. асослари баёнига бағишланган энг катта асари геол. фа-нининг методологиясини ишлаб чи-қишга ва ривожига катта таъсир кўрсатди. Лайель катастрофизм (катастрофалар назарияси)га кескин қарши чиқди. Геологик ҳодисаларни актуализм позициясидан тушунтирди. Дастлабки асарларида ўсимлик ва ҳайвон турларининг ўзгармаслигини ҳимоя қилса ҳам кейинроқ эволюцион тараққиёт тарафдори бўлди. Эоцен, миоцен, плиоцен ва плейстоценларни ажратди. Лайель — Линней жамияти аъзоси (1819 й. дан), Геол. жамияти президенти (1835 й. дан), Қироллик жамияти аъзоси (1826), Петербург ФА хорижий аъзоси (1871). Лайель шарафига энг муҳим геол. кашфиётлар учун ҳар йили бериладиган медаль таъсис этилган.

Loading...