ЛАЙЛАКСИМОНЛАР

ЛАЙЛАКСИМОНЛАР (Ciconiiformes) — қушлар туркуми. 10 оилага мансуб турлари маълум. Ўзбекистонда қарқаралар, лайлаклар, ибислар оиласига мансуб 13 тури учрайди. Лайлаксимонларнинг тумшуги, бўйни ва оёклари узун. Оғирлиги 100 г дан 6 кг гача. Арктика ва Антарктикадан ташқари ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган, лекин кўпчилиги тропик ва субтропик иқлимда яшайди. Уясини дарахтлар шохига, қамишзорлар орасига, қоялар устига, бинолар томига ва ерга қуради. 2—8 та тухум қўяди. Кичикроқ турлари 2,5 ҳафтагача, йирик турлари 5 ҳафтагача тухум босади. Сувда ва қурукликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, ҳашаротлар ва б. билан озикланади. Моногам. Баъзилари қ. х. зараркунандаларини қириб, фойда келтиради. Лайлаксимонларнинг 9 тури Халқаро Қизил китобга, бир неча турлари ҳар хил давлатлар Қизил китобларига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 4 тур, жумладан, оқ лайлак ва қора лайлак киритилган.

Loading...