ЛАЙН

ЛАЙН, Марказий Полинезия Спорада ороллари — Тинч океаннинг экваториал қисмидаги архипелаг, Полинезияда. Кирибати давлати таркибида. Энг йирик атоллари — Рождество, Табуагран, Тераина. Майд. 500 км2 чамасида. Лайнда энг кўп тарқалган ўсимлик — кокос пальмаси. Оролларда копра олинади, нон дарахти ўстирилади, балиқ овланади. Лайнни 1777 й. инглиз денгизчиси сайёҳи Ж. Кук кашф этган.

Loading...