ЛАЙОШ

ЛАЙОШ Буюк, Лайош I (1326.5.3 — 1382.11.9) — Венгрия (1342—82) ва Польша (Людовик I Буюк ёки венгриялик Людовик номи б-н) (1370—82) қироли. Анжу сулоласидан. Венгрия дворянларининг имтиёзларини мустаҳкамлайдиган қонун чиқарган (1351). Неаполь қироллиги, Венеция, Литва ва б. га қарши босқинчилик урушлари олиб борган. Поляк шляхталарпга ҳуқуқ ва имтиёзлар берадиган ёрлиқ эълон қилган (1374).

Loading...