ЛЕЛОИ, Ле Тхай То (1385.10.9-Тейсхин, Марказий Вьетнам — 1433.1.8) — Вьетнам халқининг Хитойга қарши қўзғолони раҳбари (1418 — 27), Дайвьет давлати ҳокими (1428 — 33), Ле сулоласи (1428—1789) асосчи-си. 1427 й. да босқинчиларни мамлакатдан қувиб чиқарган. Хо сулоласи (1400—07) томонидан амалга оширилган ислоҳотларга ўзгартиришлар киритган. Лелои даврида аҳоли рўйхатга олинган, кодекс тузилган ва армия қайтадан ташкил этилган.