ЛЕНКОРАН — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар, Каспий денгизидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 45,4 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Субтропик мевалар етиштириладиган р-ннинг маркази. Балиқ консерва, мева-сабзавот консерва з-длари, чой ф-калари, театр, ўлкашунослик музейи бор. Денгиз бўйи бальнеоиьутим курорти. Озарбайжоннинг энг қад. шаҳарларидан бири, асос солинган йили номаълум. 18-а. да Толиш хонлиги маркази. 1804 — 13 – й. лар Россия—Эрон урушида вайрон қилиниб, Ленкоран ўрнида қалъа қурилган.