ЛЕОН — Испаниянинг шим. қисмидаги шаҳар. Леон тарихий вилоятида, Кастилия-Леон мухтор вилоятининг маъмурий маркази. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 140 минг киши (1998). Металлсозлик, машинасозлик, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, кўн-тери, озиқ-овқат саноати кор-хоналари, археология музейи бор. Ша-ҳарга римликларнинг ҳарбий лагери сифатида асос солинган, 10—13-а. ларда Леон қироллиги пойтахти. 11 — 16-а. ларга оид меъморий ёдгорликларидан черков, готика собори ва б. сақланган.