ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ (Leonardo da Vinci, 1452.15.4, Винчи, Флоренция яқинида — 1519.2.5, Турень, Франция) — италиялик рассом, ҳайкалта-рош ва олим; Уйғониш даврининг йирик намояндаси. А. Верроккьодан таълим олган (1467 — 72). Леонардо да винчида В. ўз даврининг инсонпарварлик ғояларига жавоб берадиган мукаммал инсон қиёфасини яратди; илк асарларидаёқ майин нур-соя воситасида шаклнинг оқувчан ҳажмини кўрсатди. Асарларида диний мазмунни хилма-хил инсоний ҳиссиётлар кўзгусига айлантиради. Ҳисобсиз кузатишлари натижаларини турли усулларда бажарилган чизгиларида муҳрлаган. Айниқса, юз ифодасини беришда катта маҳоратга эришди. Баъзан ташки кўриниш (юздаги зўрға илғаб олинадиган табассум) билан одамлар чеҳрасини жонлантириб, уларнинг ички дунёси (нозик кўнгил ҳолати)ни ифодалайди: «Мадонна Бенуа» (тахм. 1478), «Қоядаги мадонна» (1483—94, 2-нусхаси 1497—1511), «Махфий кечалар» деворий расми (1495—97), «Ангьяри жанги» (1503—06), «Мона Лиза» («Жоконда» номи билан машҳур, тахм. 1503), «Иоанн Креститель» (тахм. 1513—17); дунё ҳалокати ифодаланган «Тошқин» расмлар туркуми (тахм. 1514 — 16)да табиатнинг даҳшатли офатлари олдида инсоннинг ожизлиги, табиий жараенларнинг такрорланишини аклий тасаввури б-н уйгунлаштиради.

Леонардо да винчида В. дунёқарашини ўрганишда унинг ён дафтари ва қўлёзмалари (тахм. 7 минг варақ), шогирдларидан Ф. Мельци томонидан унинг ёзмалари асосида тузилган «Рангтасвир ҳақида рисола»си Европа амалиёти ва назариясига таъсир кўрсатган муҳим манбадир.

Меъмор сифатида Леонардо да винчида В. «идеал» шаҳар ва гумбазли ибодатхонанинг турли хил лойиҳаларини ишлаб чиқди. Олим ва муҳандис сифатида ўз даври фанининг барча соҳаларини бойитди, айниқса, эътиборни механикага қаратди. Яратишга бўлган эҳтирос уни ўз давридан илгарилаб кетишига олиб келди: ер кавлайдиган машина, учиш аппаратлари, сув ости кемаси, босма, тўқувчилик ва б. дастгоҳлар лойиҳалари шулар жумласидан.

Loading...