ЛЕСНАЯ КРАСАВИЦА

ЛЕСНАЯ КРАСАВИЦА, Мария Луиза, Фламанд гўзали — эрта-пишар ёзги нок нави. Ватани—Бельгия. Жаҳон боғдорчилигида энг кўп тарқалган навлардан бири. Дарахти кучли усади. Ёввойи нок, беҳига пайванд қилинганда яхши ривожланади. Шох-шаббаси кенг пирамида шаклида. Барглари ўртача, чўзиқ, эллипссимон. Ўзидан чангланади. Меваси ўртача катталикда (120— 130 г. ; ёш дарахтлари яхши парвариш қилинганда 600—700 г га боради), тухумсимон, сариқ тилларанг, қизил тарам-тарамлари бор, эти тиғиз, куврак, ширин. Меваси июль охири — авг. бошларида пишади. Меваси таркибида 17,5% қуруқ модда, 11,5% қанд, 0,21% кислота мавжуд. Кўчати экилгач, 4-йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги юқори, баъзан солкаш, 26—30 ёшли дарахти 250—300 кг гача ҳосил беради. 45 ёшигача хрсил қилади. Совуққа чидамли. Терилган меваси 15—18 кун сақланади. Янгилигида истеъмол қилинади, қоқи солинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун р-нлаштирилган.

Prev Article

ЛЕСБОС

Next Article

ЛЕТАЛЛИК