ЛЕВЕНГУК

ЛЕВЕНГУК (Leeuwenhoek) Антони ван (1632.24.10 – Делфт – 1723.26.8) — голланд табиатшуноси, илмий микроскопия асосчиси, Лондон қироллик жамияти аъзоси (1680 й. дан). Оптик шишаларни силлиқлаш санъатини эгаллаган (деярли 300 марта катталаштирадиган линзалар тайёрлаган). Ўзи тайёрлаган линзалар ёрдамида биринчи бўлиб микроскопик организмлар (хусусан, бактериялар), қоннинг капиллярларда ҳаракатланиши, эритроцитлар, алоҳида ўсимлик ва ҳайвон хужайралари, тухум ва муртакни кузатган; мускул тўқимаси, ўсимлик ва ҳайвонларнинг органлари ва б. қисмларини тасвирлаб берган. Биринчи марта ўсимлик зараркунандалари — шираларда партеногенезнн тасвирлаган. С. Гам билан биргаликда одам ва ҳайвонлар сперматозоидларнни тасвирлаб берган.