ЛЕВКИПП

ЛЕВКИПП (Leukippos) (мил. ав. 5-а.) — юнон файласуфи, антик атомистик таълимот асосчиларидан бири. Фанга мутлақ бўшлиқ ва бу бўшлиқда ҳаракат қиладиган атомлар ҳамда механик зарурият тушунчаларини киритган. Унинг фикрича, оламда барча нарсалар энг майда, одций бўлинмас зарралар – атомлар ва бўшлиқдан ташкил топган. Борлик, ва йўкдик бир вақтда мавжуд, уларнинг иккиси ҳам нарсаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Атомлар борлиқ сифатида моҳиятан зич ва тўла, улар бўшлиқда ҳаракат қилади. Бўшлиқ борлиқ эмас, аммо у ҳам борлиқ каби мавжуд. Атомлар хилма-хил, доимо ҳаракатланувчи унсурлардан ташкил топган бўлиб, чексиз шаклларда намоён бўлади ҳамда доимо ўзгариб, пайдо бўлиб туради. Левкиппнинг атомистик қарашларини Демокрит давом эттирди ва ривожлантирди.

Loading...