ЛЕВКОН I (Leukon) — архонт, Боспор давлати подшоси (мил. ав. 389/388 — 349/348). Унинг даврида кенг босқинчилик юришлари амалга оширилган. Боспор давлатига Феодосия (тахм. мил. ав. 380), Шарқий Қрим, Кубань бўйларида яшовчи қабилалар (синдлар, торетлар ва б.) қўшиб олинган. Кенг ҳосилдор ерларнинг босиб олиниши, Боспор ғалласининг (айниқса, Афина-га) экспорт қилинишини ривожлантирган; бу Боспорнинг иқтисоди ва маданиятининг ривожланишига яхши таъсир қилган. Левкон I1 даврида Пантикапей ш. да 1-марта олтин тангалар зарб қилиш бошланган (тахм. мил. ав. 375).