ЛЕЙ

ЛЕЙ — 1) Руминия Республикаси пул бирлиги. 1867 й. дан муомалага чиқарилган (1890 й. гача мамлакатда француз франки билан бирга муомалада бўлган), 1890 й. дан ягона миллий валюта. 1 Л. =100 бан. Халқаро ифодаси ROL. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари=33261 Лей (2003, март).

2) Молдавия Республикаси пул бирлиги. 1993 й. 29 нояб. да муомалага чикарилган. 1 Л. = 100 бан. Халқаро ифодаси MOL. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари= 14,38 Лей (2003, март).

Loading...