ЛЕЙБНИЦ

ЛЕЙБНИЦ (Leibniz) Готфрид Вильгельм (1646.1.7, Лейпциг – 1716.14.11, Ганновер) — немис файласуфи, физик, математик, тарихчи. Берлин ФА нинг асосчиси ва президенти (1700). 1676 й. дан Ганновер герцоглари хизматида. Петр I илтимосига кўра, Россияда маориф ва давлатни бошкаришни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиққан. Лейбниц фикрича, реал дунё ўзаро бўлинмас руҳий субстанция — монадалардан иборат. Монадалар барча нарсаларнинг, ҳаётнинг асосини ташкил қилади. Табиат қуйи даражадаги, инсон эса олий даражадаги монадалардан ташкил топган. Билиш назариясида рационализм мавқеида турган. Локк сенсуализмига қарши чиққан. Умумий, зарурий би-лимнинг асоси фақат акл бўлиши мумкин деб ҳисоблаган. Физикада фазо ва вақт ҳаракатншг нисбийлиги тўғрисидаги, мантикда анализ ва синтез тўғрисидаги таълимотни ривожлантирди, етарли асос қонуниии биринчи бўлиб изоҳлаб берди. У математик мантиқ асосчиларидан биридир. Лейбниц дифференциал ҳисоб ва интеграл ҳисобни кашф қилди, катта сонларни ҳисоблаш машинасини яратди. Тилшуносликда тилларнинг пайдо бўлиш тарихини, генеалогик таснифини яратди, номларнинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимотни ривожлантирди. Сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида табиий ҳуқуқ концепцияси ва ижтимоий келишув ҳақидаги таълимотни ҳимоя қилган. У оптик асбоблар ва гидравлик машиналар лойиҳасини яратган. 1926 й. дан Берлинда Лейбниц жамияти мавжуд.

Loading...