ЛЕЙДЕН

ЛЕЙДЕН — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Жан. Голландия провинциясида. Рейн дарёси дельтасидаги порт. Аҳолиси 117,4 минг киши (2001). Лейден йирик маданий ва илмий марказ. Жун тайёрлашнинг қад. маркази. Машина-созлик, металлсозлик, кимё, полиграфия, тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1575), ун-т кутубхонаси, тарих музейи, этнография музейи, машҳур рассом Рембрандт уй-музейи ва б. бор. Шаҳар қўлёзмаларда илк бор 9-а. да қайд этилган. 12 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.