ЛЕЙКОЗ

ЛЕЙКОЗ (лейко…) , лейкемия, оқ қон — қон ишлаб чиқарадиган тўқималарнинг ўсма касаллиги, бунда кўмик зарарланади ва нормал кон ҳосил бўлиши жараёни бузилади; қон яратувчи аъзоларда ёш патологик ҳужайра элементлари ўсиб кетади, лимфа тугунлари ва талок, катталашади, қонда ўзига хос ўзгариш содир бўлади. Касаллик сабаби тўла-тўкис аникланмаган. Лейкознинг келиб чиқишида вирусли, эндоген, кимёвий ва радиацион назариялар мавжуд. Ўткир Лейкоз, сурункали миелолейкоз (миелоид туркумидаги хужайраларнинг ҳосил бўлиши бузилади) ва б. шакллари фарқланади. Ўткир Лейкозга интоксикация хос бўлиб, асосан, т-ра кўтарилади, оғиз бўшлиғи ва томоқда йирингли-ярали жараёнлар, қонсираш кузатилади, асаб системаси издан чиқиши мумкин. Қон таркиби ўзгариб, бунда нормо-, эрито – ва мегалобластлар кўпайиб кетади. Периферик қонда анемия, тробоцитопения, лейкограмма ўзгариши, қон яратилишининг тўсатдан тўхташи ва ҳ. к. кузатилади. Сурункали Лейкоз дастлаб сезилмаслиги мумкин. Қувватсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, апатия, бир оз ҳарорат кўтарилиши рўй беради. Беморнинг суяклари зирқираб оғрийди, меъда-ичак фаолияти бузилади; жигар, талок, ва лимфа тугунлари катталашади. Оғирроқ (терминал) қолларда анемия, тромбоцитопения авж олади. Лейкоцитлар, хусусан базофил ва эозинофиллар сони ортади. Қон ва суяк пунктатида етилмаган ёш бластлар, кўмик пунктатида крннинг лимфоид элементлари гиперплазиясн рўй беради. Қонда донадор лейкоцитлар кўпаяди, баъзан гемолитик синдром (қ. Гемолиз) кузатилади. Давоси. Ўткир Л . да ва сурункали Лейкоз зўриққанда бемор касалхонада даволанади. Рентгенотерапия, қувватга киритадиган, камқонликка қарши дорилар буюрилади, қон қуйилади.

Ҳайвонларда ҳам қон ҳужайраларининг етилиш жараёни бузилиши (анаплазия) билан кечади. Лейкоз билан қорамол, қўй, эчки, от, чўчқа, ит, мушук, парранда касалланади. Ҳайвонлардан кўпроқ сигирларда, паррандалардан товукларда учрайди. Касалликка радиоактив нурлар, кимёвий омиллар, генетик бузилишлар, гормонлар балан-сининг бузилиши ва вируслар сабаб бўлиши мумкин. Касаллик ҳайвон соғлиғига кўринарли зарар етказмасдан ойлаб ва йиллаб давом этади. Кўпчилик ҳолларда битта ёки бир қанча лимфа тугунлари, талоқ катталашади, шунингдек, овқат ҳазм қилиш бузилади, ҳолсизланиш, ориқлаш, сигирларда сутининг камайиши ва шишлар пайдо бўлади. Паррандаларда, кўпинча, 4 ойликдан катта товуқлар, баъзан курка, ўрдак, ғоз ва б. касалланади. Қ. х. га қорамолларда учрайдиган энзоотик Лейкоз (лимфолейкоз) ва Retraviridae оиласига мансуб вируслар қўзғатадиган турли Лейкоз шакллари катта иқтисодий зарар етказади.

Ташхис клиник белгиларга ва лаб. да қон анализларига қараб қўйилади. Олдини олиш: соғлом хўжаликларда бу касалликдан ҳимоя чоралари кўрилади. Қорамоллар клиник-гемотологик текширувдан ўтказилади. Касаллик аникланса, соғломлаштириш тадбирлари кўрилади. Лейкозга чидамли зотлар яратилади.

Loading...