ЛЕЙПЦИГ ЖАНГИ

ЛЕЙПЦИГ ЖАНГИ (1813. 4-7. 10) – рус армиясининг хорижга юришлари пайтида (1813—14), Лейпциг ш. яқинида иттифоқчи Россия, Австрия, Пруссия ва Швеция қўшинлари билан Наполеон I армияси ўртасида бўлган жанг («халқлар жанги»). Жангда иккала томондан 500 мингдан ортиқ киши қатнашган. Наполеон I армияси тор-мор этилган, французлар тахм. 80 минг киши йўқотган. Бу Германия ва Голландиянинг озод бўлишига ва Рейн иттифоқининг парчаланиб кетишига олиб келган.

Loading...