ЛЕЙШМАНИОЗ

ЛЕЙШМАНИОЗодам ва хайвонларда учрайдиган касаллик. Кўпроқ тропик ва субтропик иқлимли минтакаларда қайд этилади. Лейшманиялар қўзғатади ва искабтопарлар орқали юқади. Инфекция манбаи кемирувчилар ҳисобланади. Тери лейшманиози (қ. Ёмон жароҳат) ва ички аъзолар висцерал лейшманиози фарқ қилинади. Висцерал лейшманиоз «калаазар» деб ҳам юритилади. Касалликнинг бу тури билан кўпроқ болалар касалланади (биринчи бўлиб касаллик қўзғатувчисини топган инглиз врачи У. Лейшман номидан олинган). У сурункали кечади, ички аъзолар жиддий зарарланади; дам-бадам иситма хуруж қилиши, жигар ва талоқнинг ниҳоятда катталашуви, анемия ва жуда ориклаб кетиш касалликка хос аломатлардир. Кўпинча, ўлим ҳоллари кузатилади. Даволаш учун таркибида сурма бор препаратлар (солюсурьмин, стибанол, неостибодан ва б.) қўлланилади. Олдини олиш искабтопар ва кемирувчиларни қиришдан иборат. Шахсий ҳимоя воситаси — репеллентлардан фойдаланилади.

Loading...