ЛЕЙЦИН

ЛЕЙЦИН (лейко…) , аминоизокапрон кислота, – моноаминомонокарбон аминокислота қ(. Аминокислоталар); рангсиз кристалл модда. Мол. м. 131,18, суюкланиш т-раси 293—295° (парчаланиш б-н), совуқ сувда ёмон эрийди, 1820 й. да француз олими А. Браконно мускул тўқимасидан олган. Ҳайвон ва ўсимлик организмидаги оқсиллар таркибига киради. Одам ва ҳайвон организмида синтезланмагани сабабли алмаштириб булмайдиган аминокислоталардан бири ҳисобланади. Овқатда Лейцин бўлмаса, азот баланси бузилади ва ёш болалар ўсмай қолади. Жигар касалликлари, анемия, баъзи психик касалликларни даволашда бошқа аминокислоталар билан бирга ишлатилади.

Loading...