ЛИБЕРАЛИЗМ

ЛИБЕРАЛИЗМ — 17-18-а. ларда Европа мамлакатларида юзага келган ва фуқаровий, сиёсий, иқтисодий эркинликларга оид асосий қоидаларни эълон қилган ғоявий ва ижтимоий-сиёсий оқим. Л. Ж. Локк, А. Смит, Ш. Монтескье ва б. нинг мутлақ ҳокимиятга қарши қаратилган назарияларига асосланади. Либерализм ғоялари биринчи бор АҚШ Конституцияси (1787) ҳамда Инсон ва фуқаро ҳукуқлари декларациясипя (1789) мужассам бўлган. 19-а. ва 20-а. бошларида Либерализмнинг фуқаролик жамияти, шахс ҳуқуклари ва эркинликлари, ҳуқуқий давлат, демократик сиёсий муассасалар, хусусий тадбиркорлик ва тижорат эркинлигига оид асосий қоидалари шаклланган. Ҳоз. Либерализм ғояларига кўра, эркин бозор механизми самарали иқти-содий фаолият юритиш, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни тартибга солиб туриш учун энг қулай шарт-шароит яратади; айни чоғда бозор ва рақо-батчилик нормал шароитда ривожланиши учун бу соҳага давлатнинг мунтазам равишда аралашуви зарур. 20-а. охирида Либерализм, консерватизм ва социал-демократия ғоялари бир-бирига яқинлашди.

Prev Article

ЛИАНАЛАР

Next Article

ЛИБИДО