ЛИГАТУРА

ЛИГАТУРА (ligatura; лот. ligo, ligatum — боғламоқ) — тиббиётда қон томирлар ва б. ковак аъзолар атрофига боғланадиган ёки тўқималарнинг би-тиши учун операциядан кейин жароҳатда қолдириладиган ип. Одатда, Лигатура сифатида ипак, кетгут, ип, зиғир толаси ва б. ишлатилади. Қон томири ҳамда тўқиманинг таркибига кўра, сўриладиган ёки сўрилмайдиган Лигатура фарқ қилинади.

Loading...